Э Ъ Л О Н
«Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ ЎзР ФА Зоология институтида 2019 йил май ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон топшириш учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчилардан 2019 йил 1 апрелдан 30 апрелгача хужжатлар қабул қилинади.
Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Ташкилот хати (бошқа ташкилотдан бўлса);
- Ариза (институт директори номига);
- Тавсифнома (иш жойидан);
- Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
- Илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича ва уларнинг нусхалари);
- “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
- Паспорт нусхаси;
- Топширилган малакавий имтиҳон нусхалари;
- Справка-объективка (3.5-шакл).
Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.
Тел: 71 289-10-62.
ИНСТИТУТ МАЪМУРИЯТИ