n4“Фан” нашриётида Зоология институти паразитолог олимларининг «Отларнинг асосий нематодозлари ва уларга қарши кураш чора- тадбирлари» номли амалий тавсиянома нашр этилди. Мазкур амалий тавсиянома отларнинг асосий нематодозлари ва уларга қарши кураш чора-тадбирларига бағишланган бўлиб, унда отларда кенг тарқалган оксиуроз, параскаридоз, стронгилятозлар, габронемоз, драшейоз, онхоцеркоз, парафиляриоз, сетариоз ва стронгилоидоз каби касалликлар таснифи, қўзғатувчилар морфологияси ва ривожланиши, эпизоотологик маълумотлар, патогенез ва касаллик белгилари, патологоанатомик ўзгаришлар, нематодозлар диагностикаси, даволаш ва олдини олиш чоралари бўйича илмий асосланган маълумотлар келтирилган.

Амалий тавсиянома Зоология институти Умумий паразитология лабораториясида сўнги йилларда олинган илмий натижалар ва адабиёт маълумотлари асосида тайёрланган бўлиб, ундаги маълумотномалардан отчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари мутахассислари, шахсий от боқувчилар, ветеринария мутахассислари, олий ўқув юртларида соҳа бўйича таълим олаётган талабалар фойдаланишлари мумкин.