Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти Молекуляр биология ва биотехнология лабораторияси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Биология факультети Зоология кафедраси ҳамкорлигида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб “Амалий молекуляр зоология” фанидан 1-курс магистр талабаларига маъруза ва амалиёт дарслари олиб бормоқда. Мазкур “Амалий молекуляр зоология” курси кадрлар тайёрлаш бўйича таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган намунавий ўқув дастури асосида яратилган. Бу фан зоология фанининг янги йўналиши бўлиб, ҳайвонот оламининг молекуляр систематикаси, филогенияси ва эволюциясини ўрганишнинг катта имкониятларини очиб беради.

n2Амалий молекуляр зоология фанининг мақсади молекуляр маълумотлар ёрдамида ҳайвонот оламининг таксономияси, биогеографияси, эволюцияси ва филогенетикаси бўйича янги назарий ва амалий билимларни беришдан иборатдир. Турларнинг барча морфологик белгилари ДНК кетма-кетлигида белгиланганлигини эътиборга олган ҳолда систематика учун генетик материалдан фойдаланиш эволюция жараёнларини янада чуқурроқ тушуниш имконини беради ва унинг асосида турларнинг систематик жойлашуви ҳақида хулоса қилинади.

Бу фан ёш изланувчи тадқиқотчилар учун, ҳозирги замон ҳайвонлар молекуляр систематикаси ва филогенетикаси оид маълумотлар; ПЦР-амплификация ўтказиш шарт-шароитлари ва мақсади; гель-электрофорез ўтқазиш; молекуляр клонлаш. ДНК трансформацияси ва уни тарқатиш. Плазмида ДНКси; ПЦР маҳсулотларини тозалаш, секвенирлашга бериш; олинган нуклеотидлар кетма-кетлиги асосида турларни идентификация қилиш; турли биоинформатик дастурларда филогенетик дарахтни тузиш ва ундан фойдаланиш;  олинган нуклеотидлар кетма-кетлигини Ҳалқаро Генбанк жойлаштириш каби билимларга эга бўлишади.