2019 йил 8 ноябрь куни Зоология институтида Словакия Республикасининг Фавқулотда ва мухтор элчиси Ян Бори ва словакиялик олим Мартин Кундрат иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Профессор Мартин Кундрат “Словакиянинг ҳамкорликдаги палеобиологияси” мавзусида маъруза билан иштирокчилар олдида чиқиш қилди ва Ўзбекистон Республикаси худудида палеозоология соҳасида олиб боришни режалаштираётган тадқиқот режалари билан ўртоқлашди. Ундан ташқари, учрашувда илм-фан соҳасида икки томонлама илмий ҳамкорлик ва палеозоология соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Зоология институти илмий ходимлари ва докторантлари ҳамда Ўзбекистон Миллий университети магистрлари иштирок этдилар.