mnmmЗоология институти паразитолог олимларининг академик Д.А.Азимов умумий таҳрири остида “Ҳайвонлар шистосомози” номли фундаменталь монография “Фан” нашриётида ўзбек ва рус тилларида нашрдан чиқарилди. Монография Ўзбекистонда ҳайвонлар шистосомози ва одамлар церкариозини чақирувчи – уни қўзғатувчи Schistosoma turkestanicum Skrjabin, 1913 трематодасини ўрганишга бағишланган. Ўрганилаётган шистосома ривожланишининг барча босқичларида морфологияси, биологияси ва экологиясига доир масалалари кўриб чиқилган. Ҳайвонларнинг хавфли касаллиги бўлган шистосомоз эпизоотологияси бўйича ҳозирги даврга тегишли маълумотлар келтирилган. Инвазия тарқалишининг асосий омиллари ва табиий ўчоқлари очиб берилган. Ҳайвонлар шистосомозининг олдини олиш чора-тадбирлари тизими тавсия этилган.
Китоб кенг ихтисосли биологлар, паразитологлар, ветеринария ва тиббиёт мутахассисларига мўлжалланган.