Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг  2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ ЎзР ФА Зоология институтида 2019 йил ноябрь ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон топшириш учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчилардан 2020 йил 3 январдан 31 январгача хужжатлар қабул қилинади.

Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:

  1. Ташкилот хати (бошқа ташкилотдан бўлса);
  2. Ариза (институт директори номига);
  3. Тавсифнома (иш жойидан);
  4. Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
  5. Илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича ва уларнинг нусхалари);
  6. “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
  7. Паспорт нусхаси;
  8. Топширилган малакавий имтиҳонлар нусхалари;
  9. Справка-объективка (3.5-шакл).

 

Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.

Тел: 71 289-10-62.

Поделиться ссылкой: