2020 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига тегишли гувоҳномаларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. 2020 йил учун таянч докторантлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари соҳибларига гувоҳномаларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимкулов топширди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти таянч докторанти Атамуратова Мухайё Шавкатовна Президент стипендияси танловида “Оҳангарон дарёси ҳавзасидаги туябўғиз сув омбори ихтиофаунасининг ҳозирги ҳолати ва ундан самарали фойдаланишнинг истиқболлари” мавзусидаги илмий-тадқиқот иши билан иштирок этиб, табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. Мазкур йиғилишда таянч докторант М.Ш.Атамуратова ва унинг илмий раҳбари б.ф.н., катта илмий ходим У.Т.Мирзаев иштирок этдилар. Зоология институти таянч докторант М.Ш.Атамуратовага Президент Давлат стипендияси гувоҳномаси топширилди, унинг раҳбари У.Т.Мирзаев Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

atamuratova_sert mirzayev_sert