ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
ЗООЛОГИЯ ИНСТИТУТИ
ЎЗБЕКИСТОН ЗООЛОГЛАР ЖАМИЯТИ
Биринчи ахборот хати
Ҳурматли ҳамкасблар!
Сизни 2020 йил 15-16 октябрда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институтида ўтказиладиган “Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги II республика илмий-амалий анжуманида иштирок этиш учун таклиф этамиз.
Анжуманни ўтказишдан мақсад – Зоология фанининг долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболларини, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва барқарор фойдаланиш, уни муҳофаза этиш ва мониторинг қилиш асосларини муҳокама этиш.
Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек ва рус тили.
Анжуман материаллари тўплам кўринишида нашр этиш режалаштирилмоқда. Тўпламга мақолалар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади. Топширилган мақолалар рецензиядан ўтказилади.

Анжуман йўналишлари:
– Умуртқасиз ҳайвонлар фаунасининг систематикаси ва замонавий ҳолати;
– Паразитизмнинг биологик асослари;
– Биозарарланишнинг долзарб муаммолари;
– Гидробионтлар экологияси, ихтиофауна генофонди ва балиқ ресурсларини баҳолаш;
– Қуруқлик умуртқали ҳайвонлари фаунасининг замонавий ҳолати, уларнинг ресусрларидан оқилона фойдаланиш масалалари;
– Ўзбекистондаги камёб, йўқолиш арафасида турган, кам ўрганилган ҳайвонлар ва уларни сақлаш масалалари.

АНЖУМАН ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИ
Ташкилий қўмита раиси: Холматов Бахтиёр Рустамович, б.ф.д.
Ташкилий қўмита раиси муовини: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, б.ф.н.
Ташкилий қўмита котиби:
Ахмедова Зухра Юлдашевна б.ф.н.;
Ташкилий қўмита аъзолари:
Азимов Джалолиддин Азимович, академик, б.ф.д., проф.;
Митропольская Юлия Олеговна, б.ф.н.;
Шакарбоев Эркинжон Бердикулович, б.ф.д., проф.;
Кашкаров Роман Даниилович, б.ф.н.;
Медетов Махсетбай Жапакович, б.ф.д.;
Амиров Ойбек Олимжонович, PhD.;
Азимов Нодиржон Нуриллоевич, к.и.х.:

Анжуманда иштирок этиш учун:
– ташкилий қўмита электрон манзилига – conference@zoology.uz 2020 йил 30 апрелга қадар 1-иловада келтирилган шаклни тўлдириб юборишингиз зарур;
2020 йил 31 июлга қадар чоп этиш учун анжуман материалларини 2-иловага мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда (мақола – 4 бетгача) юборишингиз лозим;
Конференцияда тақдим етилган материаллар учун муаллифлар жавобгар. Ташкилий қўмита мақолаларни таҳрир қилиш хуқуқига эга. Таҳририят конференциянинг илмий даражасига мос бўлмаган, дизайн талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланган муддатдан кечроқ юборилган мақолаларни рад этилиши мумкин.
– Мақолалар тўплами анжуман бошланишига қадар нашр этилади. Конференция материалларида ҳар бир нашр учун алоҳида бадал пули тўланади.
– Анжуманда иштирок этиш учун тўлов бадали 80000 (саксон минг) сўмни ташкил этади.
– Магистрлар ва таянч докторантлар учун тўлов бадали (фақат мономуаллифлик ҳолатида инобатга олинади) 40000 ( қирқ минг) сўм.
Анжуманда иштирок этиш учун қабул қилинган материалларни ташкилий қўмита томонидан чоп этилиши учун тасдиқлангандан сўнг, тўлов бадали юзасидан илмий анжуман котибига мурожаат этишингиз сўралади. Мурожаат учун: тел.: (+99871) 2890465, факс: (+99871) 2891060; E-mail: conference@zoology.uz
Aнжуман дастурининг тафсилотлари кейинги хабарномада эълон қилинади.

1-илова
Иштирок этиш учун шакл

Муаллиф(лар)нинг Ф.И.О. (тўлиқ)
Ташкилот (иш жойи)
Манзил
Лавозими
Илмий даражаси, унвони
Маъруза мавзуси
Шубъа номи (йўналиши)
Иштирок этиш шакли (бевосита иштирок этган ёки сиртдан)
Алоқа телефони
E-mail

2-илова

МАТЕРИАЛЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ
Юборилган материаллар конференциянинг асосий мавзу йўналишларига мос келиши керак.
Мақолалар қоғоз ва электрон шаклда рус ёки ўзбек тилида қабул қилинади. Ҳар бир иштирокчи асосий муаллиф бўлиб битта мақола, ҳаммуаллифликда иккитадан кўп бўлмаган мақола топшириши мумкин.
1.УДК;
2. Мақола номи (ўртада, бош ҳарфларда, қора шрифтда);
3. Муаллиф(лар) фамилияси, исми ва отасининг исми, ўртада, кичик ҳарфларда, қора шрифтда (агар зарур бўлса, ҳавола муаллиф исми-шарифидан кейин қўйилади);
4. Мамлакат (агар қатнашувчи Ўзбекистондан бўлмаса), ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили – ўртада, курсивда;
5. Инглиз тилида аннотация (45 сўздан ошмаслиги зарур);
6. Мақоланинг асосий матни.
7. Ҳаволалар квадрат қавсларда, матнда кўрсатилган тартибда берилади;
8. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (ГОСТ талаблари асосида расмийлаштирилади);
9.Маълумотлар рўйхати учун изоҳларни автоматик жойлаштиришдан фойдаланманг;
10. Файл (лар) номи – конференция иштирокчисининг фамилияси (ариза муаллифи) лотин ҳарфларида чизиқча орқали бўлим рақамини кўрсатиб: (Toshmatov-3)

Мақола матнини расмийлаштириш қоидалари:
• Матн редактори – Microsoft Word
• Формат – RTF;
• Шрифт – Times New Roman
• Шрифт ўлчами – 12
• Қаторлар орасидаги интервал – 1
• Хат боши – 1,25 см
• Саҳифа параметрлари: чапдан 3,0 см, ўнгдан 2,0 см, тепа ва пастдан 2,5 смдан қолдирилади;
• Матн саҳифалари рақамланмайди, формула ва лотинча (тур ва авлод номи) номланишлар курсивда ёзилади
• Адабиёт манбаларига ҳавола оддий қавс ичида оригинал тилида муаллиф ва йили кўрсатилган ҳолда берилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алфавит тартибида мақола охирида берилади ва белгиланган ГОСТ қоидалари асосида расмийлаштирилади. Адабиётлар рўйхатига кўпи билан 6 тагача манба киритилади.
• Тасвирий (фақат график) материаллар статистик компьютер дастурларидаги форматларда жойлаштирилади. График номлари улар остида, ўртада жойлаштирилади. Аввал “1-расм” сўзи, сўнгра график номи ёзилади.
Ҳайвонлар расми, иш жараёнидаги расмлар қабул қилинмайди.
• Жадвал биринчи эслатмадан сўнг матнга жойлаштирилади. “жадвал” сўзи жадвалнинг юқори ўнг томонидан ёзилади. Аввал жадвалнинг рақами тегишли тартиб кетма-кетлигида “1-жадвал.” сўзидан олдин ёзилади, сўнгра давомидан жадвал номи ёзилади.
• Турларнинг лотинча номлари ва бошқа таксонлар курсив билан ёзилади.
Материални расмийлаштириш учун намуна:

УДК 576.89.001

SCHISTOSOMATIDA ТРЕМАТОДАЛАРИНИНГҲАЁТ ТИЗИМИНИНГ ЭВОЛЮЦИЯСИ
Иванов И.С.1, Петров А.И.2

1 ЎзР ФА Зоологии Институт, Ivanov@mail.ru;
2 Ўзбекистон Миллий университети, petrov@gmail.com

Аннотация: (45 сўздан ошмасин)

Матн ( 4 варақгача)
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
(ГОСТ бўйича 6 тадан ошмаслиги керак)

Поделиться ссылкой: