ЎзР ФА Зоология институти таянч- докторантурага ва мустақил изланувчиликка 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича қабул эълон қилади. Талабгорлардан хужжатларни қабул қилиш 2020 йил 15 сентябрдан 15 октябгача амалга оширилади.

Таянч докторантурага талабгорлар 1-иловадаги талабларга, мустақил изланувчиликка талабгорлар 2-иловадаги талабларга жавоб бериши керак ва иловаларга мувофиқ хужжатлар қабул комиссиясига топширилади.

Кириш имтихонлари 1 ноябрдан 25 ноябргача бўлиб ўтади. Таянч-докторантурага кирувчилар қуйидаги фанлардан имтихон опширадилар:

-Чет тили;

-Мутахассислик фани.

Институт маъмурияти ва қабул комиссияси.

Мурожаат учун телефон: (99871) 2890465, (99871) 2891062

1 ИЛОВА

Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:

магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун дисесертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.

Таянч докторантурада ўқишга талабгорлар қуйидаги хужжатларни тақдим этадилар:

  1. Ариза;
  2. Қисқача биографик маълумотнома;
  3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
  4. Олий таълим муассаса магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
  5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли хужжат нусхасини тақдим этадилар;

Қабул масаласида институт илмий котибига мурожаат қилишингиз мумкин. Тел.: 71 2891062.

2 ИЛОВА

МУСТАҚИЛ ИЗЛАНУВЧИЛИККА ТАЛАБГОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

I.Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:

1.1.Магистр ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломи ёки Олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;

1.2.Белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар (кираётган ихтисослигига мос келадиган илмий журналларда чоп этиган камида 1 та мақола ва 2 та тезис);

1.3.Камида 2 йиллик илмий-педагогик иш стажи ёки муайян илмий ютуқларга (ихтиро учун патентлар ёки муаллифлик гувоҳномалари) эга бўлганлар.

II.Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.

Мустақил ишланувчиликка талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширадилар.

1.Директор номига ариза;

  1. Қисқача биографик маълумотнома;
  2. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки Олий маълумот (мутахасислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;

4.Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

  1. Илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари;
  2. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
  3. Иш жойидан тавсифнома;

Қабул масаласида институт илмий котибига мурожаат қилишингиз мумкин. Тел.: 71 2891062

Поделиться ссылкой: