Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институтида «Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги II-Республика илмий-амалий конференция 2020 йилнинг 15-октябрида ўз фаолиятини бошлади. Конференция ялпи мажлисини ЎзР ФА Зоология институти директори б.ф.д. Б.Р. Холматов кириш сўзи билан очди. Бундан ташкари Республиламизни етук зоолог олимлари, жумладан, б.ф.д., проф. академик Д.А. Азимов, б.ф.д., проф. А.Э. Кучбоев, б.ф.д. И.И. Зокиров, б.ф.н. Е.А. Быкова, б.ф.н. Р.Д. Кашкаров ва бошқалар Зоология фанининг долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболларини, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва барқарор фойдаланиш, уни муҳофаза этиш ва мониторинг қилиш асослари юзасидан ўзларининг маърузалари билан иштирок этишди. Ялпи мажлисдан сўнг конференция куйидаги йўналишларда ўз фаолиятини давом эттирди:

  • Умуртқасиз ҳайвонлар фаунасининг систематикаси ва замонавий ҳолати;
  • Паразитизмнинг биологик асослари;
  • Биозарарланишнинг долзарб муаммолари;
  • Гидробионтлар экологияси, ихтиофауна генофонди ва балиқ ресурсларини баҳолаш;
  • Қуруқлик умуртқали ҳайвонлари фаунасининг замонавий ҳолати, уларнинг ресусрларидан оқилона фойдаланиш масалалари;
  • Ўзбекистондаги камёб, йўқолиш арафасида турган, кам ўрганилган ҳайвонлар ва уларни сақлаш масалалари.

Фаннинг ҳозирги долзарб муаммоларига қаратилган замонавий тадқиқот натижалари бўйича: Хитой Халқ Республикаси Жанубий-ғарбий университети таянч докторанти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таянч-докторант ва магистрантлари ҳамда барча Зоология институти ёш олимлари фаол иштирок этишди.

Долзарб муаммоларга бағишланган маърузалар ва анжуман тўплами юзазидан муҳокамада академик Д.А. Азимов ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Конференция сўнгида институт директори б.ф.д. Б.Р. Холматов якуний сўзга чиқиб, барча кофененция иштирокчиларига, ташкилотчиларига ўз миннаддорчилигини билдириб, конференцияда фаол иштирок этганларни сертефикатлар билан тақдирлади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институтида «Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари» мавзусидаги II-Республика илмий-амалий конференция ўз иш фаолиятини якунлади.


Поделиться ссылкой: