Кириб келган 2021 йилнинг бошланиши билан “Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ноёб ва йўқолиб бораётган умуртқали ҳайвонлар турлари кадастри (судралиб юрувчилар, қушлар, сутэмизувчилар)” нашрдан чиқди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти жамоасининг илмий фаолияти натижасида тайёрланган қўлланма “EFFECT-D” нашриёт уйида чоп қилинди. Қўлланма Самарқанд вилояти ноёб ва йўқолиб бораётган умуртқали ҳайвонлар турлари кадастр маълумотларига бағишланган. Унда 5 турдаги судралиб юрувчилар, 47 турдаги қушлар ва 13 турдаги сутэмизувчиларнинг замонавий мақоми, ҳудудий тақсимланиши, учраш биотопларининг ҳолати мавжуд хавфлар ва уларни муҳофаза қилишга доир тавсиялар келтирилган. Турлар тавсифи ҳайвонлар учратилган жойлари хариталари билан биргаликда ишланган. Ушбу қўлланма зоолог мутахассислар, экологлар, овшунослар, талабалар, табиатни муҳофаза қилиш ходимлари, шунингдек Самарқанд вилояти ҳудудидаги ноёб ва йўқолиб кетаётган ҳайвонлар муҳофазаси ва ҳолатига қизиқувчилар учун мўлжалланган.

Ҳавола: Абдураупов Т.В., Мансурходжаева М.У., Вашетко Э.В., Есипов А.В., Азимов Н.Н., Быкова Е.А. Кадастр редких и исчезающих видов позво­ночных животных Самаркандской области Узбекистана (рептилии, птицы, млекопитающие). Справочное пособие. – Ташкент: «EFFECT-D», 2021. – 128 с.

Қўлланма …………. мавжуд.

Поделиться ссылкой: