Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ Зоология институтида 2021 йил май ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорлардан 2021 йил 1 апрелдан 30 апрелгача хужжатлар қабул қилинади.

Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон тарзда топширилиши керак:

Ариза (институт директори номига);
Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
Тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича);
“ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
Паспорт нусхаси;
Топширилган малакавий имтиҳонлар нусхалари;
Справка-объективка (3.5-шакл).
Карантин талабларидан келиб чиқиб, хужжат топшириш ва имтихон онлайн тарзда ўтказилиши мумкин.

Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.

Тел: 71 289-10-62.

ИНСТИТУТ МАЪМУРИЯТИ

Поделиться ссылкой: