Ҳурматли ҳамкасблар! Сизни 2021 йил 18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институтида ўтказиладиган “Ўзбекистон зоология фани: ҳозирги замон муаммолари ва ривожланиш истиқболлари” мавзусидаги III республика илмий-амалий анжуманида иштирок этиш учун таклиф этамиз.

Анжуманни ўтказишдан мақсад – Зоология фанининг долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболларини, ҳайвонот дунёсини сақлаш ва барқарор фойдаланиш, уни муҳофаза этиш ва мониторинг қилиш асосларини муҳокама этиш.

Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек ва рус тили.

Анжуман материаллари электрон кўринишида (PDF форматида) тайёрланади ва тарқатилади. Электрон тўпламга мақолалар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади. Топширилган мақолалар рецензиядан ўтказилади.

Анжуман йўналишлари:

– Умуртқасиз ҳайвонлар фаунасининг систематикаси ва замонавий ҳолати;

– Паразитизмнинг биологик асослари;

– Биозарарланишнинг долзарб муаммолари;

– Гидробионтлар экологияси, ихтиофауна, балиқ ресурслари муҳофазаси ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари;

– Қуруқлик умуртқали ҳайвонлари фаунасининг замонавий ҳолати, улар ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари;

– Ўзбекистондаги камёб, йўқолиш арафасида турган, кам ўрганилган ҳайвонлар ва уларни сақлаш масалалари.

АНЖУМАН ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТАСИ

Ташкилий қўмита раиси: Холматов Бахтиёр Рустамович, б.ф.д.

Ташкилий қўмита раиси муовини: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, б.ф.н.

Ташкилий қўмита котиблари:

Атамуратова Мухайё Шавкатовна, кичик илмий ходим;

Намозов Сирожиддин махмудович, таянч-докторант.

Ташкилий қўмита аъзолари:

  • Азимов Джалолиддин Азимович, академик, б.ф.д., проф.
  • Шакарбоев Эркинжон Бердикулович, б.ф.д., проф.
  • Митропольская Юлия Олеговна, б.ф.н.
  • Кашкаров Роман Даниилович, б.ф.н.
  • Медетов Махсетбай Жапакович, б.ф.д.
  • Амиров Ойбек Олимжонович, PhD.
  • Азимов Нодиржон Нуриллоевич, кичик илмий ходим

Анжуманда иштирок этиш учун:

– ташкилий қўмита электрон conference@zoology.uz манзилига –2021 йил 31 июлга қадар 1-иловада келтирилган шаклни тўлдириб юборишингиз зарур;

– Ташкилий қўмита аризаларни қабул қилиш тўғрисида муаллифларни электрон почта орқали хабардор қилади. Aризани тасдиқлаш бўлмаса, уни иккинчи марта юбориш керак.

2021 йил 31 августга қадар чоп этиш учун анжуман материалларини 2-иловага мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда (мақола – 4 бетгача) юборилиши керак.

Конференцияда тақдим этилган материалларнинг янгилик даражаси, бошқа жойда чоп этилмаганлиги учун муаллифлар жавобгардир. Ташкилий қўмита мақолаларни таҳрир қилиш хуқуқига эга. Таҳририят конференциянинг илмий йўналишига мос бўлмаган, расмийлаштириш талабларига жавоб бермайдиган ва белгиланган муддатдан кечроқ юборилган мақолаларни рад этиши мумкин.

– Конференция материалларида ҳар бир нашр учун алоҳида бадал пули тўланади.

– Анжуманда иштирок этиш учун тўлов бадали 60000 (олтмиш минг) сўмни ташкил этади.

– Магистрлар ва таянч докторантлар учун тўлов бадали (фақат мономуаллифлик ҳолатида инобатга олинади) 30000 (ўттиз минг) сўм.

Анжуманда иштирок этиш учун қабул қилинган материалларни ташкилий қўмита томонидан чоп этилиши учун тасдиқлангандан сўнг, тўлов бадали юзасидан илмий анжуман котибига мурожаат этишингиз сўралади.

Мурожаат учун: тел.: (+99871) 2890465, факс: (+99871) 2891060; E-mail: conference@zoology.uz

Aнжуман дастурининг тафсилотлари кейинги ахборот хатларида эълон қилинади.

 

1-илова

Иштирок этиш учун шакл

 

Муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш. (тўлиқ)
Ташкилот (иш жойи)
Манзил
Лавозими
Илмий даражаси, унвони
Мақола (маъруза) мавзуси
Шубъа номи (йўналиши)
Иштирок этиш шакли (бевосита иштирок этган ёки сиртдан)
Алоқа телефони
E-mail

 

2-илова

МАТЕРИАЛЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ҚОИДАЛАРИ

Юборилган материаллар конференциянинг асосий мавзу йўналишларига мос келиши керак.

Мақолалар электрон шаклда рус ёки ўзбек тилида қабул қилинади. Ҳар бир иштирокчи асосий муаллиф бўлиб 1 та мақола, ҳаммуаллифликда 2 тадан кўп бўлмаган мақола топшириши мумкин.

Мақолада:

1.УДК;

  1. Мақола номи (ўртада, бош ҳарфларда, қора шрифтда);
  2. Муаллиф(лар) фамилияси, исми ва отасининг исми, ўртада, кичик ҳарфларда, қора шрифтда (агар зарур бўлса, ҳавола муаллиф исми-шарифидан кейин қўйилади);
  3. Мамлакат (агар қатнашувчи Ўзбекистондан бўлмаса), ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон манзили – ўртада, курсивда;
  4. Инглиз тилида аннотация (45 сўздан ошмаслиги зарур);
  5. Мақоланинг асосий матни.
  6. Ҳаволалар оддий қавсларда, матнда кўрсатилган тартибда берилади;
  7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (ГОСТ талаблари асосида расмийлаштирилади);
  8. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати учун изоҳларни автоматик жойлаштиришдан фойдаланманг;
  9. Файл (лар) номида конференция иштирокчисининг фамилияси (ариза муаллифи) лотин ҳарфларида чизиқча орқали бўлим рақамини кўрсатилади. Масалан: Toshmatov-3

Мақола матнини расмийлаштириш қоидалари:

  • Матн редактори – Microsoft Word
  • Формати – RTF;
  • Шрифт – Times New Roman
  • Шрифт ўлчами – 12
  • Қаторлар орасидаги интервал – 1
  • Хат боши – 1,25 см
  • Саҳифа параметрлари: чапдан 3,0 см, ўнгдан 2,0 см, тепа ва пастдан 2,5 смдан қолдирилади;
  • Матн саҳифалари рақамланмайди, формула ва лотинча (тур ва уруғ номи) номланишлар курсивда ёзилади.
  • Адабиёт манбаларига ҳавола оддий қавс ичида оригинал тилида муаллиф ва йили кўрсатилган ҳолда берилади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати алфавит тартибида мақола охирида берилади ва белгиланган ГОСТ қоидалари асосида расмийлаштирилади. Адабиётлар рўйхатига кўпи билан 6 тагача манба киритилади.
  • Тасвирий (фақат график) материаллар статистик компьютер дастурларидаги форматларда жойлаштирилади. График номлари улар остида, ўртада жойлаштирилади. Аввал “1-расм” сўзи, сўнгра график номи ёзилади. Ҳайвонлар расми, иш жараёнидаги расмлар қабул қилинмайди.
  • Жадвал биринчи эслатмадан сўнг матнга жойлаштирилади. “жадвал” сўзи жадвалнинг юқори ўнг томонидан ёзилади. Аввал жадвалнинг рақами тегишли тартиб кетма-кетлигида “1-жадвал” сўзидан олдин ёзилади, сўнгра давомидан жадвал номи ёзилади.
  • Турларнинг лотинча номлари ва бошқа таксонлар курсив билан ёзилади.

Биринчи ахборот хати“ни юклаб олиш

Поделиться ссылкой: