Э Ъ Л О Н
ЎзР ФА Зоология институти таянч докторантурага, мустақил изланувчиликка (PhD) ва стажёр тадқиқотчиликка 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича қабул эълон қилади. Талабгорлардан хужжатларни қабул қилиш 2022 йил 15 сентябрдан 15 октябгача амалга оширилади.
Таянч докторантурага, мустақил изланувчиликка (PhD) ва стажёр тадқиқотчиликка талабгорлар 1-иловадаги талабларга жавоб бериши керак ва иловага мувофиқ хужжатлар қабул комиссиясига топширилади.
Институт маъмурияти ва қабул комиссияси.
Мурожаат учун телефон: (99871)289–04–65
(99871) 289–10–62
1 ИЛОВА
I.Талабгорларга қўйиладиган талаблар:
1.1.Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка қуйидагилар расмийлаштирилади:
магистр ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) дипломи ёки олий маълумот тўғрисидаги (ихтисослик бўйича) дипломга эга бўлганлар;
белгиланган илмий мақолаларига эга бўлганлар;
1.2.Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.
1.3.Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун дисесертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
II.Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура (PhD), мустақил изланувчилик (PhD)га ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар
1.Ариза;
2.Қисқача биографик маълумот (объективка – намуна 3.5 шакл бўйича ўзбекча ва русча шаклда);
3.Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
4.Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлиги (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахасислик дастурлари бўйича) тўғрисида диплом нусхаси;
5.Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (камида 1 та мақола ва 2 та тезис);
6.Иш жойидан тавсифнома (Мустақил изланувчилар учун);
7.Паспорт нусхаси;
8.Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлса);
9.Илмий раҳбар (консультант) нинг ёзма розилиги;
10. 4 дона фотосурат (3х4 см хажмда)
Барча хужжатлар pdf шаклида тайёрланиб Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборилади.
Қабул масаласида институт илмий котибига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тел.: (+99871) 2890465; (+99871) 2891062.