Э Ъ Л О Н

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ Зоология институтида 2022 йил ноябрь-декабрь ойларида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорлардан 2022 йил 3 октябрдан 31 октябргача хужжатлар қабул қилинади.

Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:

  1. Ариза (институт директори номига);
  2. Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
  3. Тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича);
  4. “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
  5. Паспорт нусхаси;
  6. Топширилган малакавий имтиҳонлар нусхалари;
  7. Справка-объективка (3.5-шакл).

Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.

Тел.: 71 289-10-62.

ИНСТИТУТ МАЪМУРИЯТИ