Э Ъ Л О Н
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/3-сон қарори билан тасдиқланган «Малакавий имтиҳонлар ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом» нинг 8-бандига мувофиқ Зоология институтида 2023 йил февраль ойида 03.00.06 – Зоология ихтисослиги бўйича малакавий имтиҳон учун сессия эълон қилинади. Малакавий имтиҳон топширувчи талабгорлардан 2023 йил 4 январдан 31 январгача хужжатлар қабул қилинади.
Имтиҳон топшириш учун қуйидаги ҳужжатлар топширилиши керак:
- Ариза (институт директори номига);
- Диплом нусхаси (иловаси билан, барча диплом нусхалари);
- Тасдиқланган илмий ишлар рўйхати (3.4-шакл бўйича);
- “ОАК бюллетени”да мавзу эълон қилинганлигининг нусхаси;
- Паспорт нусхаси;
- Топширилган малакавий имтиҳонлар нусхалари;
- Справка-объективка (3.5-шакл).
Талабгорлар Институт Илмий котибига мурожаат қилишлари мумкин.
Тел.: 71 289-10-62.
ИНСТИТУТ МАЪМУРИЯТИ